✅Aniq fanlar va intellektual muhandislik texnologiyalari ilmiy-tadqiqot instituti direktorining ilmiy ishlar, innovatsiyalar va xalqaro hamkorlik bo‘yicha o‘rinbosari
Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, хат, топшириқларини, шунингдек, маънавий-маърифий фаолиятга оид буйруқлар бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;
Манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган коррупцион ҳолатлар бўйича университет раҳбарига хабар бериш.
Институт ва кафедралар кесимида университет комплекс ривожлантириш чора тадбирларидаги устувор вазифалар ҳамда мақсадли кўрсатгичларга эришиш бўйича доимий мониторинг олиб бориш ва бажарилишини назорат қилиш;
Магистрант, докторант, таянч докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириши ишларини мувофиқлаштириш;
Институтда илмий-тадқиқот ишларининг истиқболли ва жорий режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш; Илмий мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, профессор-ўқитувчилар ва изланувчиларнинг самарали илмий фаолиятини рағбатлантириш; Институт ходимларининг илмий мақолаларини халқаро ва миллий нуфузли журналларда (Scopus, Web of Science) нашр этилишини мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш; Илмий унвон олиш жараёнларида ходимларга кўмаклашиш; Институтда мавжуд илмий-тадқиқот марказларига умумий раҳбарлик қилиш, уларнинг реал фаолиятини йўлга қўйиш, илмий мактаблар самарадорлик даражасини мониторинг қилиш.
Илмий ва илмий услубий конференциялар, кафедралараро йиғилишлар, факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида долзарб мавзуларда (жумладан, ўз соҳасида янгиликлар ва илмий-техник ривожланиш масалалари, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ривожланиши масалалари ва ҳ.к.) семинарлар, мулоқот (дискуссия)лар ташкил этиш ва ўтказиш;
Илмий-инновацион ишланмаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш жараёнларини ташкил этиш; Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, технопарк ва стартап экотизими билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; Талабалар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий-инновацион фаолиятини ташкил этиш, уларни илмий лойиҳаларга жалб қилиш; Патент, муаллифлик гувоҳномаси ва интеллектуал мулк объектларини расмийлаштириш жараёнларини назорат қилиш; Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш тизимини бошқариш;
Олий ва касбий таълим ташкилотлари, мактаблар ва академик лицейлар ҳамда илмий муассасалар, жумладан ривожланган хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; Хорижий университетлар, илмий-тадқиқот марказлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш; Қўшма таълим ва тадқиқот дастурлари, академик алмашинув лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Халқаро грантлар (Erasmus+, Horizon Europe, DAAD, Fulbright ва бошқалар) бўйича лойиҳаларни тайёрлаш, тақдим этиш ва ижросини мувофиқлаштириш; Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг хорижда малака ошириши, стажировка ва илмий сафарларини ташкил этиш; Халқаро конференция ва симпозиумларда институтни вакиллик қилиш, ҳамкор ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш; Жалб этилган халқаро сармоялар, грантлар ва лойиҳалар бўйича ҳисоботларни юритиш ва кўрсаткичларни мунтазам таҳлил қилиш.
Институт миқёсида мустақил равишда қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш (ўз ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида «Марказ», «Курс» ва ш.к.), грантлар, инвестициялар жалб этиш, бунда Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш;
Институт фаолияти учун зарур бўлган ҳужжатлар учун буюртмалар беришни ташкил этиш;
Институт раҳбарияти ва тегишли бўлинмалар (кафедралар, илмий бўлимлар) ўртасида илмий-инновацион ва халқаро йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш; Университетнинг Халқаро ҳамкорлик департаменти ҳамда Илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш департаменти билан узвий ҳамкорликда фаолият юритиш; Институтнинг илмий-инновацион ва халқаро фаолияти бўйича даврий ҳисоботларни тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш; Университетни миллий тадқиқот университети мақомига эришиш ва халқаро нуфузли рейтингларда ўрнини мустаҳкамлаш бўйича стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда тегишли бўлим ва департаментлар билан ҳамкорлик қилиш; Илмий-метрик кўрсаткичларни (Scopus, WoS, ORCID ва ҳ.к.) мунтазам мониторинг қилиш ва яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ваколати доирасида мурожаатларни кўриб чиқиш;
Билиши керак:
Университет ва институт фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Хайъат Қарорлари, буйруқлари, ОТМ ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, ОТМ йиллик ва истиқболи режаларини билиши;
Малака талаблари:
Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий, ватанпарварлик ва ташаббускорлик, ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
ОТМда бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши; H-индекси Scopus бўйича камида 3 бўлиши; камида битта хорижий олий таълим муассасасида ўқиган ёки стажировка ўтаган бўлиши; Чет тилини билиш (инглиз тили) В2 даражадан паст бўлмаслиги, рус тилини мулоқот қила олиш даражасида билиш;
Институт йўналишларидан бири бўйича камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

